Фейк: Австралияда тинч намойишчиларга қарши лазер қуроллари ишлатилган

17 феврал куни Интернетда Австралияда тинч намойишчиларга қарши мутлақо янги турдаги қурол қўллангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.
Бироқ, бу фойдаланувчилар томонидан хабар қилинганидек, на лазер, на микротўлқинли қурол эди. Австралиянинг АBC News порталига кўра, полиция намойишчиларга хабар етказиш ва ҳеч кимга зарар етказмаслик учун «товушли қурол» деб ҳам аталадиган LRAD қурилмасидан фойдаланган.
Узоқ масофали акустик қурилмалар (LRAD) хабарларни ёки сигналларни юқори товуш ва частотада узатиш учун ишлатилади. Айнан шуларни Канберрадаги «лазер қуроллари» ҳақидаги хабарлар билан бирга тарқатилган суратларда кўриш мумкин. Бундан ташқари, LRAD биринчи марта ишлатилмади. Илгари турли мамлакатлар полициячилари кўчаларда кўп сонли одамлар билан мулоқот қилиш учун ушбу технологиядан фойдаланганлар.
2020 йилда технология Сиднейдаги Black Lives Matter норозилик намойишлари пайтида ишлатилган.
Назарий жиҳатдан, бундай қурилмалар жуда баланд овозда ёқилганда, эшитиш қобилиятига зарар етказиши мумкин. Бироқ, LRAD тизимлари жим ва сезилмайдиган тарзда зарар етказишга қодир эмас.
АCТ Policing вакили ҳам «LRADлар фақат оғзаки мулоқот учун ишлатилган»лигини тасдиқлади.
Шундай қилиб, Канберрадаги тинч намойишчиларга нисбатан лазер қуролидан фойдаланилгани ҳақидаги хабарлар сохта. Австралия полицияси оғзаки хабарларни LRAD тизимидан фойдаланган ҳолда узатди.