15:27, 10 Май 2024 | GMT +5
Фермерларга қўшимча субсидия ажратилади - Ҳукумат раҳбари
ASTANA. Kazinform - Ҳукумат раҳбари фермерларга кредит бериш учун қўшимча маблағ ажратишни жадаллаштириш зарурлигини айтди.

“Молия ва Миллий иқтисодиёт вазирлиги ҳамда “Байтерек” холдинги фермер хўжаликларини фоиз ставкасини субсидиялаш маблағлари ҳисобидан кредитлаш учун қўшимча маблағлар ажратишни тезлаштирсин. Вилоят ҳокимликлари кичик ва ўрта фермер хўжаликларига эътибор қаратиб, фермерларнинг катта қисмини қамраб олиши керак”, - деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда баҳорги экиш ишларини таъминлаш бўйича Ҳукумат томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг учун 140 миллиард тенге ажратилган.