Фениксда рекорд иссиқ кузатилмоқда

ASTANA. Kazinform – Америка Қўшма Штатлари Аризона штати Феникс шаҳри аҳолиси аномал юқори ҳароратдан азият чекмоқда, дея хабар беради Kazinform.
None

Июль ойида об-ҳаво рекорд даражада қизиши туфайли Феникс шаҳри АҚШдаги энг «иссиқ» мегаполис номига даъво қилиши мумкин.

Ўтган ҳафта пайшанба куни шаҳар метеорология хизмати навбатдаги рекорд ҳақида хабар тарқатди: 48 даражали энг юқори ҳарорат Феникс аэропортида қайд этилган. Бундай кўрсаткич тарихда етти бор кузатилган. Мамлакатдаги метеорология хизматининг таъкидлашича, аномал ҳолат 20 кундан буён давом этяпти. Шунга ўхшаш рекорд 1974 йил 18 кун давом этган.

Сўнгги хабарлар