13:39, 02 Июль 2024 | GMT +5
Федерал солиқ хизмати Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳисобларини музлатиб қўйди
ASTANA. Kazinform - Россия Федерал солиқ хизмати UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг қарзларни тўлаш бўйича талабларини бажармагани учун банк ҳисобларини ҳибсга олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳисоб операцияларининг тўхтатилишига спортчининг 297 миллион рубль қарзи сабаб бўлди.
«БИР-Аналитик» ахборот тизимига кўра, Ҳабиб Нурмагомедов якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган, шунингдек, турли тижорат ташкилотларида таъсисчи ва бош директор сифатида рўйхатга олинган: «Бойцовский клуб «Иглз» МЧЖ, «Сильди» МЧЖ, шунингдек, бир қатор хайрия жамғармаларини бошқарган.
Муаллиф: Наримбек Исмағулов