Фавқулодда вазиятларда Буюк Британия аҳолисига овозли сирена билан мобил телефонга хабар юборилади

Шу тариқа, мамлакат расмийлари биринчи марта кенг кўламли ҳодисалар юз берганда қўл келиши мумкин бўлган тизимни синовдан ўтказмоқда.
«Бу Emergency Alerts тести, Буюк Британия ҳукуматининг янги хизмати, агар яқин атрофда ҳаёт учун хавфли фавқулодда вазият мавжуд бўлса, сизни огоҳлантиради», - деган ёзув чиқади экранда. - Фавқулодда вазиятда ўзингизни ва атрофингиздагиларни хавфсиз сақлаш учун огоҳлантиришдаги кўрсатмаларга амал қилинг«.
Хабар тахминан 10 сония давомида сирена товуши ёки тебраниш билан бирга келади. Бу товуш телефонлар овозсиз режимда бўлса ҳам эшитилади.
У фақат 4G ва 5G мобил тармоқларида ишлайдиган операцион тизимларнинг замонавий версияларига эга қурилмаларда ишлайди. Тахминларга кўра, Британия мобил телефонларининг 90 фоизи огоҳлантириш олади.
Бош вазир ўринбосари Оливер Доуденнинг таъкидлашича, оммавий ҳаракатлар талаб этилмайди, аммо синов пайтида баъзи спорт тадбирлари ва театр томошалари тўхтатилади.
Янги тизим сув тошқини, ўрмон ёнғинлари ёки террористик ҳужумлар содир бўлганда қўлланилади.
Фото: bbc.com