Фарғонада чегарачилар қурол ишлатишга мажбур бўлган воқеа акс этган видео эълон қилинди

Чегарачилар билан жанжал
Фото: видеодан кадр

Чегарачиларга қаршилик кўрсатиб, уларга ҳужум қилмоқчи бўлган икки контрабандачи воқеа жойида ҳалок бўлгани акс этган видео эълон қилинди¸деб хабар беради Kazinform агентлиги расмий xavfsizlik Telegram-каналига таяниб.

Фарғонада бир гуруҳ маст фуқаролар чегарачиларга ҳужум қилган. Чегарачилар ўқотар қурол ишлатган, натижада икки киши ҳалок бўлган.

Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар беришича, ҳуқуқбузарлар биринчи бўлиб чегарачиларга куч ишлатиб, тўсиқдан ўтиб кетишга уринган.

Натижада чегарачилар қурол ишлатишга мажбур бўлган.

Мазкур факт юзасидан судга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона туманида чегарачилар билан жанжал пайтида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Сўнгги хабарлар
telegram