Фаластинликларни хотирлаш маросимидан сўнг Исроил футбол клуби ўйинга чиқмай қўйди
Исроилнинг «Антальяспор» клуби футболчилари ҳалок бўлган фаластинликлар хотирасига бир дақиқалик сукут эълон қилинганидан сўнг “Газиантеп” билан ўйнашдан бош тортди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Sports.ru нашрига таяниб.
Туркиядаги чемпионатда исроиллик футболчилар майдонга чиқмади. Ҳужумчи Сагив Ехезкель ва ярим ҳимоячи Рамзи Сафури «Антальяспор»нинг "Газиантеп"га (0:1) қарши ўйинида майдонга тушишдан бош тортди.
Бунга Исроил билан тўқнашув натижасида ҳалок бўлган Фаластин халқи хотирасига бир дақиқалик сукут эълон қилиниши сабаб бўлди.
Шу муносабат билан исроиллик футболчилар қўшма баёнот билан чиқишди.
“Шунингдек, эртанги ўйин давомида Исроил давлатини қоралашга қаратилган тадбир бўлиб ўтиши ҳақида маълумот олдик. Терма жамоа футболчиси ролини қадрлайдиган инсонлар сифатида унда иштирок этиш, ҳаттоки стадионда бўлиш ниятимиз йўқ. Клуб раҳбариятига ўз фикримизни билдирдик ва улар қўллаб-қувватламоқда.
Бу ерда бизни илиқ кутиб олишди ва келгуси яхши кунларда биз ҳам янги кўприк қурадиганлар қаторида бўламиз”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 7 октабр куни Фаластиндаги ХАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилиб, давлатлар уруш ҳолатига ўтган эди.
Можаро бошланганидан бери 4100 фаластинлик ва 1400 исроиллик ҳалок бўлди.