Фаластин учун гуманитар юк ташувчи самолёт Мисрга жўнаб кетди

Фаластин учун гуманитар юк ташувчи самолёт Мисрга жўнаб кетди
Фото: Kazinform

Фаластинга гуманитар юк олиб кетаётган самолёт Алматидан Мисрга жўнаб кетди, деб хабар беради Kazinform.

Самолёт экипажи ёрдамни керакли жойга етказиш учун аввал Ақтауга, кейин эса Мисрга учади. Инсонпарварлик ёрдами Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш доирасидаги топшириғига мувофиқ жўнатилди.

Давлат моддий захирасидан озиқ-овқат ва кўрпа-тўшак кўринишидаги инсонпарварлик юклари, шунингдек, “СК-Фармация” МЧЖга қарашли дори-дармон ва тиббиёт буюмлари юк самолётида жўнатилди. Юкларнинг умумий ҳажми 38 тоннадан ошади. Гуманитар юкларни юклаш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий бошқармаси кучлари томонидан амалга оширилмоқда. Юк Қизил ярим ой жамияти вакилларига топширилади.

Аввал хабар қилинганидек, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра, Қозоғистон Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам жўнатади. Гуманитар ёрдамга оғирлиги 38 тоннадан ортиқ бўлган озиқ-овқат, кўрпа-тўшак, дори-дармон ва тиббий буюмлар киради.

Бунгача Қозоғистон Фаластин халқига 1 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатган. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши давлатлари, АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада, Буюк Британия, Япония, Россия, Хитой ва бошқа кўплаб давлатлар давлатлар Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдан жабрланган Фаластин халқига молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар