Facebook ўз номини ўзгартирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Facebook ўз номини Metaга ўзгартирди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Бироқ, унинг асосий ижтимоий тармоғининг номи ўзгаришсиз қолмоқда.

Ребрендинг ҳақида Facebook девелоперларининг йиллик конференциясида эълон қилинди. Расмий нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқнинг янги номи компаниянинг жорий фаолиятига тўлиқ мос келади.

Facebook яқинда одамлар ишлаши, ўйин ўйнаши ва мулоқот қилиши мумкин бўлган онлайн дунё яратиш режаларини хабардор қилинган эди.

Ижтимоий тармоқ номининг ўзгариши билан бирга Facebook маҳсулотларига нисбатан ҳам танқидлар бўлди. Масалан, компаниянинг собиқ ходими Фрэнсис Хаугеннинг айтишича, Facebook доимо фойдаланувчиларнинг манфаатларини эмас, балки фойда олишга эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Google ҳам ўз тузилмасини ўзгартирган. У асосий компания номини Alphabetга ўзгартирди. Бироқ, компания маҳсулотлари аввалги номларини сақлаб қолди.

Сўнгги хабарлар
telegram