Facebook ва Instagram тармоқларида қозоқ тилидаги контентни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

None
ASTANA. Кazinform – Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов «Меtа» компанияси вакиллари билан учрашди, дея хабар беради Кazinform.

«Меtа» компанияси вакиллари билан учрашдим. Бу компания Facebook, Instagram ва Whats App мессенжери каби ижтимоий тармоқларни ўз ичига олади.

Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва уни ушбу ижтимоий тармоқлар майдонида оммалаштириш масалаларини муҳокама қилдик.

Айниқса, қозоқ тилидаги таълим мазмунини тарғиб қилиш, болаларни кераксиз ва ёқимсиз контентдан асраш биз учун муҳим. Меtа компаниясининг Марказий Осиёдаги ҳукумат билан алоқалар бўйича директори ва бошқа ҳамкасбларимиз ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаганидан мамнунман.


Ўқитувчиларимиз Facebook платформасида ўз фикрларини билдиришмоқда, турли муаммоларни кўтариб, янгиликлар билан бўлишмоқда. Қолаверса, бугунги кунда ўқитувчиларимиз Instagram платформасидан фаол фойдаланиб, ўқувчиларга маълум фан бўйича маълумот бериб, бу орқали болаларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ва иштиёқини оширмоқда», — деб ёзади вазир ўз саҳифасида.

Шу билан бирга, вазир ўқитувчиларнинг ўқувчиларни таълим жараёнига замонавий усулларда жалб этишга интилиши таҳсинга лойиқ, деди.

«Жорж Чен ўз ҳамкасблари билан биргаликда қозоғистонлик ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини қайд этиб, ўқитувчилар учун махсус тренинглар ўтказишни таклиф қилди. Улар ўқитувчиларни болаларни ўқитишда турли рақамли ресурслардан фаол фойдаланишга ўргатишдир», — дея қўшимча қилди Таълим-маориф вазири.

Фото: www.facebook.cоm/аskhat.aimagambetov


Сўнгги хабарлар
telegram