Ёзувчи Милан Кундера вафот этди

None
Фото: SCANPIX/AFP/Miguel MEDINA
ASTANA. Kazinform – Асли чехиялик француз ёзувчиси Милан Кундера 95 ёшида вафот этди. У ХХ асрнинг буюк романчиларидан бири эди, деб хабар беради Kazinform ВВС News агентлигига таяниб.

Кўп йиллар давомида Кундера Нобель мукофотига лойиқ деб топилган, аммо уни олмаган.

Унинг китоблари ўнлаб тилларга таржима қилинган.

У Владимир Набоков, Умберто Эко, Хорхе Луис Борхес ва бошқа интеллектуал ёзувчилар каби юксак адабий унвонларга сазовор бўлмаган.

Милан Кундера 1929 йилда Чехословакиянинг Брно шаҳрида туғилган.

Кундера болалигида пианино чалишни ўрганган ва Аполлинернинг шеърларига қўшиқлар ёзган.

Унинг адабий асарларида мусиқа муҳим ўрин тутган.

Милан Кундера «Мавжудликнинг чидаб бўлмас енгиллиги», «Ҳазил», «Видолашув вальси», «Ажалсизлик», «Шошилмаслик», «Ҳақиқат» ва бошқа кўплаб романлар муаллифи.

Сўнгги хабарлар
telegram