Ёзнинг сўнгги кунларида Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 30 август - 1 сентябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Яқин 3 кун ичида кенг кўламли шимоли-ғарбий антициклон таъсири туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Фақат республиканинг жануби-шарқида ва тоғли ҳудудларда, 31 август - 1 сентябрда шимолда, Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарбида, 1 сентябр куни Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши эҳтимоли бор, кундузи термометр кўрсаткичи мамлакатнинг аксарият ҳудудларида 25-35 даражагача, ғарбда ва жанубда 30-38 даражагача иссиқ бўлади», - дейилади синоптиклар хабарида.


Сўнгги хабарлар