10:47, 31 Июль 2023 | GMT +5
Ёзги Универсиада: Қозоғистонликлар тўртинчи медални қўлга киритди
CHÉNGDŪ. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси Чэнду (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтаётган ёзги Универсиада ўйинларида тўртинчи медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Дзюдочи Асқар Нарқулов бронза медали соҳибига айланди. У 73 килограмм вазн тоифасида учинчи ўрин учун кечган курашда Қирғизистон вакили Шинғизхан Сағиналиевни мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистон учун бир кун ичида қўлга киритилган тўртинчи медаль ҳисобланади. Бунгача кичик калибрли милтиқдан отиш бўйича «бронза» Константин Малиновский, Ислам Сатпаев ва Никита Шахторин; Чирюкин Никита тўппончадан тез отиш йўналишида ғолиб чиқди.