Ёз бошланганидан буён Қозоғистонга келаётган сайёҳлар сони ортди

ASTANA. Kazinform – Ёз бошидан буён Қозоғистонга келган хорижликлар сони уч баравар ошди, дея хабар беради Kazinform.
None

«еQonaq ахборот тизими маълумотларига кўра, 1 июндан 23 июлга қадар 250 минг 468 нафар хориж фуқароси мамлакатимиз меҳмонхоналарида бўлган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробардан кўп. 2022 йилнинг ушбу даврида маҳаллий меҳмонхоналарда 77 645 нафар хорижий сайёҳ дам олди», – дейилади ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ахборотида.

Хусусан, МДҲ давлатларидан келган сайёҳлар сони 180 минг нафар ёки 72 фоизни ташкил этди. Қизиғи шундаки, ўтган йили бу кўрсаткич 77 фоизни ташкил этган. Яъни узоқ хориждан келаётган сайёҳлар улуши ортиб бормоқда.

Масалан, Мўғулистондан 11,6 марта (489 дан 5683 гача), Хитойдан 8,5 марта (2223/18954), Ҳиндистондан 4,7 марта (1245/5887), Жанубий Кореядан 3,8 марта (939/3585), Эрондан 3,8 марта (237/897), Германиядан 3 марта (1,659/5,054), АҚШдан 2,2 марта (1,237/2,761) ўсди.

Қозоғистонга дам олиш учун келаётган хорижий сайёҳларнинг асосий йўналишлари: Алмати шаҳри (1 июндан 23 июлгача – 77 308 сайёҳ), Астана шаҳри (38 463 сайёҳ), Алмати вилояти (19 049 сайёҳ) ва Манғистау вилояти (15 062 сайёҳ).

Сўнгги хабарлар