Эйфель минораси яқинида содир этилган терактда сайёҳ ҳалок бўлди
Эйфель минораси яқинидаги Гренель қирғоқ туманида пичоқ ва болға ушлаган одам кўчада одамларга ҳужум қилиши оқибатида германиялик сайёҳ ҳалок бўлди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб.
Полиция уни қўлга олишдан олдин у яна икки кишини жароҳатлашга муваффақ бўлди.
“Террорчи “Аллоҳу акбар” деб бақирди. У қўлга олинди. Франция матбуотининг ёзишича, у 26 ёшда ва Францияда эронликлар оиласида туғилган. Бунгача у теракт уюштиргани учун 4 йилга қамалган.
Ҳибсга олинганидан кейин полицияга берган жавобида у “Афғонистон ва Фаластинда мусулмонлар ҳалок бўлаётганини қабул қила олмаслигини” айтди ва Францияни Исроилга ёрдам беришда айблади”, – деб ёзади Euronews.
Ҳалок бўлган эркак Филиппинда туғилган Германия фуқароси. Франция президенти Макрон ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади.