EXPO-2030 кўргазмаси ўтказиладиган жой маълум қилинди

Халқаро кўргазмалар бюросига (BIE) аъзо давлатлар Саудия Арабистонини EXPO-2030 Бутунжаҳон кўргазмаси ташкилотчиси сифатида танлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги BIEга таяниб.

Саудия Арабистони
Фото: pixabay.com

EXPO-2030 кўргазмаси 2030 йил 1 октябрдан 2031 йил 31 мартгача Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Асосий мавзу "Ўзгаришлар даври: эртанги кунни биргаликда тасаввур қилиш учун" бўлади.

EXPO-2030 кўргазмасини ўтказиш ҳуқуқи учун учта давлат ариза топширди. Саудия Арабистонидан ташқари, бошқа номзодлар Корея Республикаси (Пусан шаҳри) ва Италия (Рим шаҳри) эди.

Қабул қилувчи давлат “бир давлат, бир овоз” тамойили бўйича яширин электрон овоз бериш йўли билан танланди. Саудия Арабистони биринчи турдаёқ керакли учдан икки қисм – 119 овозни олди.

Дубайдаги сўнгги Бутунжаҳон кўргазмаси – EXPO-2020 “Ғояларни боғлаш орқали, келажакни яратиш” мавзусида бўлиб ўтди.

Навбатдаги кўргазма – EXPO-2025 2025 йил 13 апрелдан 13 октябргача “Ҳаётимиз учун келажак жамиятини яратиш” мавзусида Осака шаҳрида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар