Еврозонада 11 йил ичида илк бор фоиз ставкалар оширилди
Кўрсаткич 0,5 фоиз пунктга ошиб, 0,0 фоизни ташкил этди. Банк, шунингдек, жорий йилда бу кўрсаткич янада ошиши мумкинлигини таъкидлади. 2014 йилдан бери бу кўрсаткич салбий эди. Бу бир неча йиллардан бери секин ўсиб бораётган еврозонада иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун қилинган.
Шу билан бирга, июн ойининг бошигача бўлган 12 ой ичида истеъмол товарлари нархлари озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи ва энергия манбалари нархининг кескин ошиши ҳисобига рекорд даражада 8,6 фоизга ошган.
Англия банки ва АҚШ Федерал резерв тизими инфляцияни жиловлаш мақсадида ставкаларни оширганидан кейин Европа Марказий банки ставкаларни оширди.
Украинадаги уруш ва COVID-19 пандемияси билан боғлиқ муаммолар бутун дунё бўйлаб кунлик харажатларнинг ошишига олиб келди.
Фото: gannett-cdn.com