Европарламент CОVID-19 пандемиясидан кейин европалик аёлларнинг келажагини муҳокама қилади

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Европарламент аъзолари ва ЕИ мамлакатлари миллий парламентарийлари шу ҳафтада европалик аёлларнинг CОVID-19 пандемиясидан кейинги келажагини муҳокама қилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эртага Брюсселда Европа Парламентининг навбатдан ташқари сессияси бошланади, унинг доирасида пайшанба куни Халқаро хотин-қизлар кунига (8-март) бағишланган парламентлараро қўмита йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу қўмита ҳар йили Халқаро хотин-қизлар куни арафасида гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини муҳокама қилиш учун Европарламент депутатлари ва миллий депутатларни бирлаштиради.

Бу йилги йиғилишнинг мавзуси «CОVID-19дан кейин европалик аёллар учун улкан келажак: пандемиядан кейин масофавий ишлаш ва тўловсиз парваришлашда гендер тенглиги».

Фақат аёллар билан суҳбатга асосланган Евробарометр тезкор сўрови ҳам чоп этилади. У турли томонлардан CОVID-19 пандемиясининг таъсирига қаратилади: ҳукумат чораларининг Европа аёлларининг руҳий саломатлиги ва молиявий ҳамда иқтисодий аҳволига таъсири, аёлларга нисбатан руҳий ва жисмоний зўравонликнинг кучайиши ҳамда аёллар назарида Европа Парламенти депутатларининг устувор вазифалари қандай бўлиши кераклиги ҳақида.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар
telegram