Европанинг шимолида - қор бўрони, жанубда - тошқин

Буюк Британиянинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати минус 10 даражагача пасайди. Об-ҳаво хизмати Англиянинг жануби-шарқида ва жануби-ғарбий қисмида, шунингдек, Шимолий Шотландияда қор, туман ва совуқ ҳақида огоҳлантирди. Лондоннинг Станстед аэропорти ҳаво қатновида узилишлар бўлишини маълум қилди.
Польша ҳудудига кучли қор ёғди, автомобил ва темир йўл ҳаракати қийинлашди. Полиция йўл-транспорт ҳодисалари кўпайганини маълум қилди. Об-ҳаво махлумотларига кўра, қор аёз билан бирга келади. Ҳаво ҳарорати минус 10-15 даражагача пасаяди. Кечаси 20 даража совуқ бўлади.
Кучли бўрон Эстонияга ҳам етиб келди. Синоптиклар ноқулай об-ҳаво ҳақида иккинчи даражали огоҳлантириш эълон қилди. Душанба куни эрталаб қор ва шамол туфайли 10 мингдан ортиқ уй электрсиз қолган. Йўл ҳаракати қийинлашди. Аэропортларда рейслар бекор қилинди.
Босния ва Хорватия эса ёмғир туфайли юзага келган тошқинлардан азият чекмоқда. Ўнлаб уйлар ва йўллар сув остида қолган. Расмийлар ёмғир тўхтамаса, эвакуация қилиниши мумкинлигини айтди. Босниядаги шаҳарча яқинидаги кўчки оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди.
Фото: PLTVP via EVN