Европалик сармоядорлар Манғистауда «яшил» водород ишлаб чиқариш ниятида

Германия-Швеция компанияларидан бири Манғистау вилоятида «яшил» энергияга узоқ муддатли сармоя киритишни таклиф қилади, ундан кейин денгиз сувини тузсизлантириш ва водород ишлаб чиқариш. Бугунги кунга қадар компания томонидан Манғистау вилоятида муқобил электр энергияси ва «яшил» водород манбасини ишлаб чиқариш учун ер ажратилган. Германия томонининг фикрича, сармоя миқдори 22 миллиард еврони ташкил қилади.
Лойиҳа доирасида кунига 50 минг куб метр сувни тузсизлантириш заводи, қуввати 30 ГВт бўлган қайта тикланувчи энергия станцияси (шамол, қуёш электр станциялари) қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, корхона йилига 2 миллион тонна қувватга эга сув электролиз технологиясини жорий этишни режалаштирмоқда.
Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «яшил» водород, аммиак ва бошқа экологик тоза маҳсулотлар келгусида Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.
Вилоят раҳбари Нурлан Ноғаев бундай инвестиция лойиҳалари келажакда республикамиз учун энг муҳим лойиҳалардан бирига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
– Ҳудудимизнинг иқлим шароити қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш имконини бераётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига мувофиқ, вилоят ҳокимлиги ушбу лойиҳани амалга оширишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёр», — деди Нурлан Ноғаев.
Шунингдек, Ақтау шаҳрида саноатнинг турли тармоқларида бир қатор бошқа инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.