Европага Саҳрои Кабирдан жазирама кириб келмоқда

ASTANA. Kazinform - Европага Саҳрои Кабирдан «Сербер» номли антициклон кириб келмоқда. Бу рекорд даражадаги жазирама, деб хабар беради Kazinform Zamon.uzга таяниб.
None

Ўрта ер денгизидаги ҳаво ҳарорати рекордларни янгилаяпти. Хусусан ҳозирда кўпгина ҳудудларда 40 даражагача иссиқ кузатиляпти. Об-ҳаво прогнозларига кўра, Италиянинг Сардиния ва Сицилия ороллари, Греция, Испания ва Францияда ҳаво ҳарорати 50 даражагача кўтарилиши мумкин.

Энг қийин вазият ҳозир Италияда. Одамлар кўчада ҳушидан кетиш ҳолатлари кузатиляпти. Кўплаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар фавворалар олдида тўпланган.


Сўнгги хабарлар