Европадан Қозоғистонга 80 тонна маккажўхори ва қанд лавлаги уруғи келтирилиши режалаштирилган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев уруғлик сотиб олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда хориждан келтирилган уруғлик материалларини етказиб бериш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Бу Россиядан 19,5 минг тонна маккажўхори, буғдой, арпа ва жавдар уруғига, Европадан етказиб бериладиган 80 тонна маккажўхори ва қанд лавлаги уруғига тегишли», - деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, минерал ўғитлар билан таъминлаш ишлари режа асосида олиб борилмоқда.

«Ҳукуматнинг кўмаги туфайли маҳаллий минерал ўғит ишлаб чиқарувчилар билан фермерлар эҳтиёжини қондириш борасида келишувга эришилди. Аммиакли селитранинг нархи 200 минг тенгедан 160 минг тенгега туширилди», - деди вазир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар