Европадаги иссиқлик тўлқини 1300 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди
ASTANA. Kazinform — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг айтишича, Европада бир ҳафта давом этган ҳаддан ташқари иссиқлик яна 1300 кишининг ҳаётига зомин бўлган, деб хабар беради BBC.
Унинг таъкидлашича, тахминан 150 миллион киши жуда юқори ҳароратдан азият чекмоқда, бу Европадаги уйлар, офислар ва мактаблар "бундай об-ҳаво учун мўлжалланмаган"лиги билан боғлиқ.
Европада ғайритабиий иссиқ об-ҳаво иккинчи ҳафта давом этмоқда ва иқлим аномалиясининг маркази энди шарққа - Испания, Франция ва Буюк Британиядан Германия ва Чехия Республикасига кўчиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Францияда иссиқдан вафот этнлар сони мингга ошгани ҳақида хабар бергандик.
Германияда мисли кўрилмаган иссиқлик тўлқини қайд этилгани ҳақида ёзгандик.