Европада «Юнис» довули 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Европада охирги икки кун ичида «Юнис» довули камида 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.
None
None

Кучли довулдан Голландияда тўрт киши, Польшада тўрт киши, Буюк Британияда уч киши, Германия ва Бельгияда икки киши, Ирландияда бир киши ҳалок бўлди.

Жума куни баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 200 км дан ошган. Кўплаб одамлар довул туфайли содир бўлган автоҳалокатларда жабрланган.

Франция шимолида жабрланганлар сони 30 нафарга етди. Метеорологларнинг фикрича, «Юнис» довули сўнгги ўттиз йил ичида Европадаги энг кучли табиий офатлардан бири бўлган.

Миллионлаб уйлар вақтинчалик электр энергиясидан маҳрум бўлди, кўплаб ҳудудларда поездлар ва бошқа жамоат транспортлари ишламай қолди, табиий офат ҳудудидаги аэропортлар юзлаб рейсларни кечиктирди.

Эслатиб ўтамиз, «Юнис» тўфони Амстердам яқинида уч кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.


Сўнгги хабарлар