Европада янги чекловлар ва қоидалар кучга кирди

NUR-SULTAN. Kazinform - Бельгияда аҳолининг 76 фоизи эмланганига қарамай, сўнгги ҳафталарда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошди, дея хабар беради Kazinform Еuronews агентлигига таяниб.
None
None

Шу муносабат билан мамлакатда чеклов чоралари кучайтирилади. Энди ҳатто ўн ёшдан ошган болалар ҳам жамоат жойларида ниқоб кийишлари шарт, имконияти борлар эса камида 12 декабргача беш иш кунининг тўрт кунини уйда ишлашлари керак.

Швецияда расмийлар 1 декабрдан бошлаб 100 дан ортиқ киши иштирок этадиган ва ёпиқ жойларда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун талаб қилинадиган ковид паспортининг жорий этилишини эълон қилди.

«Европада касаллик яна тарқалмоқда ва кўплаб давлатлар янги чекловлар жорий этишга мажбур бўлди. Бундай ўсиш Швецияда ҳозирча кузатилмаган, аммо биз ташқи дунёдан ажралганимиз йўқ ва бу бизга таъсир қилишига тайёр бўлишимиз керак», - деди Швеция Соғлиқни сақлаш вазири Лена Халленгрен.

Сўнгги кунларда Чехияда касалланиш ҳолатларининг сезиларли даражада ўсиши кузатилди.

Сешанба куни бу ерда 22,5 мингга яқин янги ҳолат аниқланди, бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Шу муносабат билан, мамлакатда эмланмаган ва коронавирус билан ксалланиб тузалмаган одамлар учун янги чекловлар жорий этилмоқда.

Расмийларнинг таъкидлашича, аввалги чоралар инфекция тарқалишининг олдини олиш учун етарли бўлмаган.


Сўнгги хабарлар