Европада табиий газ нархи пасайган

2 январ, душанба куни Нидерландия газининг TTF шартномаси нархи 70,30 МВт/соатдан бошланди.
Европа гази охирги марта 2022 йил февралида, Россиянинг Украинага қарши уруши бошланишидан олдин арзон сотилган.
Бир мунча вақт ўтгач, TTF бўйича нарх 73 еврога кўтарилди. Умуман олганда, декабр ойининг бошидан бери ўртача нарх икки баробарга камайди.
Рекорд нарх ўтган ёзда қайд этилган (мегаватт/соатига 345 евро). Бунга Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилгани сабаб бўлган.
Европада ҳозирги иссиқ ҳаво туфайли газ истеъмоли камаймоқда.
Янги йилга келиб, Германияда ҳаво ҳарорати баъзи жойларда 20 даражадан ошди.
Германия метеорология хизмати янги йил олдидан мамлакатдаги энг иссиқ об-ҳавони қайд этди ва уни доимий равишда кузатиб борди.
Европа мамлакатларида табиий газ нархининг пасайишига, шунингдек, сўнгги пайтларда шамол электр станциялари томонидан кўпроқ энергия ишлаб чиқарилиши ҳам таъсир кўрсатди.
Германиянинг газ омборлари ҳозирда 90 фоиздан ортиқ (90,12 фоиз) тўлган. Газ заҳиралари эса кетма-кет ўн биринчи кундан бери ортиб бормоқда.