Европада ноқулай об-ҳаво: Германияда уч киши ҳалок бўлди

Германияда музлаган ёмғир ва қор сешанба куни уч кишининг ҳаётига зомин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлди ва Мюнхен аэропортида парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Еuronewsга таяниб хабар беради.

Европада ноқулай об-ҳаво: Германияда уч киши ҳалок бўлди
Фото: Ирина Шелудкова/ Euronews

Саксонияда мактаб автобуси ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди, яна олти нафар мактаб ўқувчиси жароҳат олди. Икки катта ёшли, жумладан ҳайдовчи оғир жароҳатланган.

Юқори Бавариядаги А8 трассасида енгил автомобиль ва юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида яна икки киши ҳалок бўлди.

Полиция маълумотларига кўра, уларнинг машинаси душанбага ўтар кечаси автомагистраль юзасида муз қобиғи пайдо бўлиши сабабли катта йўлнинг нариги томонида тўхтаб қолган юк машинасининг орқа томонига сирпаниб бориб урилган.

Мюнхен яқинидаги А99 автомагистрали ҳар икки йўналишда ҳам 13 та машина тўқнашиб кетганидан кейин тўхтатилди.

Deutsche Bahn поезд оператори Мюнхен ҳудудидаги қатновлар бир неча кунга тўхтатилишини айтди.

Сешанба куни эрталаб Австриянинг Зальцбург ва Инсбрук шаҳарлари, шунингдек, Швейцариянинг Цюрих шаҳарларига темир йўл қатнови тўхтатилди. Deutsche Bahn, Германия жанубидаги рейслар бошқа ҳудудларда ҳам бекор қилиш ва кечикишлар бўлиши мумкинлигини айтди. Йўловчилардан зарур бўлмаган сафарларни чоршанбага кўчиришни сўралган.

Германия жанубида, шунингдек, қўшни Австрия ва Швейцарияда кучли қор ёғиши жамоат транспортига таъсир кўрсатди, тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи бор.

Буюк Британия

Англиянинг бир қатор минтақаларида ноқулай об-ҳаво сув тошқинига олиб келди, темир йўл қатнови тўхтатилди ва бир қанча йўллар ёпиқлигича қолмоқда.

Англия шимолидаги Камбриядаги кучли қор минглаб хонадонларни электр энергиясидан маҳрум қилди ва автомобиллар қор билан қопланган йўлларда қолиб кетди.

Польша

Краков ўтган дам олиш кунлари шаҳарни қоплаган кучли қор оқибатларини ҳамон енгишга ҳаракат қилмоқда. Шаҳар кўчаларида 4600 тонна туз сарфланди. Уч кун ичида қорни тозалаш учун баъзи йиллардаги бутун қиш мавсумига қараганда кўпроқ маблағ сарфланди.

Хабар қилинишича, шанба куни Германия жанубида кучли қор ёғиши ва ер музлаши йўл ҳаракати тартибсизликларига сабаб бўлган.

Сўнгги хабарлар