Европада кучли жазирама

None
ASTANA. Kazinform - Шу кунларда иссиқлик тўлқини Европанинг кўплаб мамлакатларини қамраб олган. Франциянинг бир неча департаментида тўқ сариқ – хавфли режим эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Лионда якшанба куни ҳаво Цельсий ўлчами бўйича 38 даражага чиқди. «Метео Франcе» экспертлари фикрича, айни ҳолат ёз мавсуми учун истисно эмас, бироқ барибир, бир неча кун давом этадиган жазирама тўлқини алоҳида ҳушёрлик талаб этади.

Масалан, Польшада 30 даража кузатилди. Мутахассислар одамларга кўчага чиқмаслик, кўп сув ичишни маслаҳат беришяпти.

Италияда жазирама кучайган. Испания ва Португалия ҳавоси яқин кунларда 40 даражадан ошади.

Дарвоқе, ўтган йил Европада ғайритабиий иссиқ тўлқин 15 мингга яқин одамни ҳалок қилган эди.

Сўнгги хабарлар