Европада қизамиқ эпидемияси тарқалмоқда

ASTANА. Кazinform - Йил бошидан буён ЖССТ Европа минтақасининг 17 та давлатида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Февраль ойи охирига келиб, 900 та ҳолат расман қайд этилган, бу бутун 2022 йилдагидан кўпдир, дея хабар беради Кazinform БМТ янгиликлар сайтига таяниб.
None

ЖССТ барча мамлакатларнинг, шу жумладан қизамиқнинг эндемик юқиши бартараф этилгани тасдиқланган мамлакатларнинг расмийлари ушбу касалликдан ҳушёр туриши кераклигини таъкидлайди.

Охирги 12 ой давомида энг кўп қизамиқ билан касалланганлар Тожикистон (610), Туркия (466) ва Россияда (414) қайд этилган. Австрия, Сербия, Буюк Британия ва Ўзбекистонда 2023 йил бошидан буён касалланиш кўпайган.

«Касаллик тасдиқланганидан кейин ЖССТ бир қатор тезкор чора-тадбирларни жумладан, инфекция ҳолатларини ўрганиш, касалланганлар билан алоқада бўлган ва касалликка мойил бўлганларни аниқлаш ва эмлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида инфекцияни назорат қилиш ва хабардорликни ошириш учун жабрланган жамоалар ёки аҳоли билан ишлашни тавсия қилади», - деди ЖССТ вакили доктор Хосе Аган.

Ўтган йил давомида минтақа мамлакатлари қўшимча эмлаш кампанияларини ўтказди, уларда CОVID-19 пандемияси бошланганидан бери қизамиққа қарши мунтазам эмлашни ўтказиб юборган болалар аниқланди.

2021 йилда CОVID-19 пандемияси туфайли дунёда рекорд даражадаги 40 миллион бола қизамиққа қарши мунтазам эмланмади. 25 миллион бола биринчи дозани ва яна 14,7 миллион бола иккинчи дозани олмаган.

Европа минтақасида CОVID-19 пандемиясининг эмлаш ставкаларига таъсири мамлакатлар ўртасида ва мамлакатлар ичида турлича бўлган. Баъзи мамлакатлар CОVID-19 тўлқинлари орасидан ўтиб кетишга ва иммунизациянинг керакли даражасини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Бошқа мамлакатларда мунтазам эмлаш тўхтатилган ёки сезиларли вақтга кечиктирилган.

Сўнгги хабарлар