Европада газ нархи яна минг куб метр учун 2200 доллардан ошади
2 август куни газ нархи 4 фоизга қимматлашди. Унинг нархи март ойи бошидан бери биринчи марта Россиянинг «Шимолий оқим» газ қувури орқали етказиб беришнинг қисқариши фонида бир куб метр газ нархи 2200 доллардан ошди.
Нидерландиядаги TTF газ ҳабида сентябр фючерслари нархи 1000 куб метр учун 2207 долларгача кўтарилди.
Ўтган ҳафтада Россия газининг «Шимолий оқим» орқали етказиб бериш ҳажми бошқа газ турбинаси ёпилиши фонида максимал қувватнинг тахминан 20 фоизигача пасайган.
«Газпром» Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ҳукуматларидан санкциялар чекловлари остида «Шимолий оқим» қувури турбиналарини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга йўл қўйилиши тўғрисида расмий тушунтиришлар олиш зарур деб ҳисоблайди, шунингдек, Канада двигателларни етказиб бериш ва таъмирлаш учун рухсатномаларни бекор қилишидан қўрқади.
Фото: news.am