Европада газ нархи март ойи бошидан бери биринчи марта 2200 доллардан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform - Лондоннинг ICE биржасида сешанба кунги савдолар якунида Европада газ нархи 8 мартдан бери биринчи марта 1000 куб метр учун 2200 доллардан ошди. Бир сутка давомида газ нархининг умумий ўсиши 21 фоиздан ошди, дея хабар бермоқда Kazinform ТАССга таяниб.
None
None

Нидерландиядаги TTF марказида август фючерслари нархи 1000 куб метр учун 2239 долларгача кўтарилди.

Европада сўнгги кунларда газ нархининг умумий ўсиши кунига 12% ни ташкил этди. Бу «Газпром» компаниясининг Портовая компрессор станциясида капитал таъмирлашгача бўлган вақт оралиғи тугаганлиги сабабли бошқа газ турбинали двигателининг ўчирилиши ҳақидаги баёноти фонида содир бўлди. Натижада, 27 июлдан бошлаб «Шимолий оқим» орқали газ ташиш деярли икки баробарга, яъни 33 миллион куб метргача қисқаради.

Фото: tass.ru

Сўнгги хабарлар