Европада газ нархи июндан бери илк марта 1200 доллардан арзонлашди

MOSKVA. TASS - Kazinform - Европада 1000 куб метр газ нархи бугунги савдоларда 1200 доллардан арзонроқни ташкил этди. Лондон фонд биржаси маълумотларига кўра, газ нархи июн ойининг ўрталаридан бери биринчи марта арзонлашган. Бу ҳақда ТАСС агентлигига таяниб, Kazinform хабар берди.
None

Нидерландиянинг TTF марказида ноябр фьючерслари нархи 1000 куб метр учун 1177 долларгача арзонлашган.

Кун бошидан бери газ нархининг умумий пасайиши деярли 10% ни ташкил қилди.

Нархнинг пасайиши Европа Иттифоқидаги газ захираларининг максимал даражага яқинлашиши, минтақада нисбатан илиқ об-ҳавонинг шаклланиши ва электр энергиясини ишлаб чиқаришда шамол генераторларининг ўртача улуши сезиларли даражада ошиши билан боғлиқ.

Фото: infosmi.net

Сўнгги хабарлар