Европада газ арзонлашди

ICE Futures биржасида (Нидерландия) савдолар очилишида минг куб метр газ нархи 1200 долларгача тушди. TTF хабида апрел фючерслари нархи 1 МВт/соат учун 15,99 фоизга тушиб, 110,25 еврони ташкил қилди.
Яшил ёқилғи танқислиги туфайли газ нархи бир неча ойдан бери кескин кўтарилди. Бельгия матбуотига кўра, Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар хомашё сотувчиларнинг шубҳаларини бироз камайтирган.
Газ нархининг динамикасига Европадаги об-ҳавонинг яхшиланиши ва март ойи охирида иситиш мавсумининг якунланиши яқинлашиб келаётгани янада таъсир кўрсатди.
Россиянинг «Газпром» компанияси Европага мунтазам равишда, жумладан, Украина орқали газ етказиб беришда давом этмоқда.
Газпром маълумотларига кўра, Европага кунига 109,5 миллион куб метр газ етказиб берилмоқда.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков