Европа мамлакатлари коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёрланмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

Агентликнинг таъкидлашича, умумий карантин жамият ва иқтисодиётга жуда катта зарар етказган.

Локдаундан чиқиш касалланиш ҳолатларининг кўпайишига олиб келди, аммо ҳозирда ўлим ёки касалхонага ётқизиш кўрсатгичи кўпайгани йўқ. Одамлар карантиндан чарчаган, норози одамлар сони ва карантинга қарши намойишчилар кўпаймоқда. Бизнеснинг даромади, аҳоли ва давлатнинг даромадлари пасайиб бормоқда ва «сунъий комадаги» иқтисодиётни сақлаб қолиш учун сарф-харажатлар қоплаб бўлмайдиган даражада ошмоқда.

Тиббиёт, фуқаролар ва корхоналар аста-секин вирус билан яшашга мослашишга тайёргарлик кўрмоқда: ниқоб кийиш, қўл ювиш, масофани сақлаш, уйда ишлаш каби талаблар қатъий сақланиши шарт.

Қитъадаги энг нуфузли сиёсатчилар - Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макрон янги локдаунга қарши чиқишди.

«Биз мамлакат ҳаётини тўхтата олмаймиз, чунки қулфлаш кўплаб бошқа таъсирларни келтириб чиқаради», - деди Макрон.

«Биз сиёсатчилар сифатида яна чегаралар ёпилишининг олдини олишга ҳаракат қиламиз», - деди Меркель.

Вирус натижасида Европа Иттифоқининг 27 мамлакати нафақат дунёдан ажралиб, балки ички чегараларини ҳам ёпиб қўйганди. Одамлар тижорат ва дам олиш учун саёҳат қилишни тўхтатишди ва локдаун Европа Иттифоқи иқтисодиётига катта зарар етказди. Биринчи тўлқин пайтида (февралдан-июнгача) асосий хизматлар соҳаси жами 16,4% га пасайди, туристик хизматларнинг пасайиши эса 75%ни ташкил этди. Ёзнинг ўрталарига келиб, ресторан бизнеси қисман тикланди. Меҳмонхоналар ва авиакомпаниялар чуқур инқирозга учраган.

«Энди мамлакатимизда янги локдаун эҳтимолини истисно қиламан», - деди Италия соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца.

Туризм соҳаси иккинчи марта суст мавсумга дош беролмайди.

Шу вақт ичида шифокорлар Covid-19 касалларни қандай қилиб тўғри даволашни билиб олди, олимлар бир нечта вакциналарни ишлаб чиқди ва ҳозирда уларни синовдан ўтказмоқда, расмийлар соғлиқни сақлаш тизимини кучайтирди, оммавий тестларни уюштирди.

Германияда ҳар ўнинчи одам санитария чекловларига қарши. Баъзилар қўлларида конституция билан норозилик билдирмоқда. Нормал ҳолатга қайтилмаса, намойишчиларнинг таъкидлашича, вирусга қарши кураш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.


Сўнгги хабарлар