Европа логистика компанияси Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов Rhenus Group бошқаруви раиси Тобиас Бартц билан транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ўтказди.

Савдо инфратузилмасини модернизация қилиш ва темир йўл транспортини ривожлантириш ҳисобига Қозоғистоннинг транзит салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, Қозоғистон-Германия янги корхоналарини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайд этиш жоизки, Rhenus Group дунёдаги энг йирик 25 логистика компаниялари қаторига киради ва Европада 70 та терминаллар тармоғига эга бўлиб, улардан 22 таси контейнер кўринишида.
Тобиас Бартц Қозоғистоннинг глобал логистикадаги роли ортиб бораётганини таъкидлади ва янги ҳудудларни яратиш, терминаллар қувватини ошириш учун Қозоғистон компанияларини жалб қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
Бу Европанинг таъминот занжирини Марказий Осиё билан боғлаш имконини беради.
Олжас Бектенов транспорт, логистика ва транзит салоҳиятини тўлиқ очиш учун инвесторлар билан очиқ ишлашга тайёрлигини билдирди.
Асосий трансконтинентал транспорт йўлаклари — Европадан Хитой ва Жануби-Шарқий Осиёга энг қисқа йўллар Қозоғистон ҳудудидан ўтади.
Қозоғистон Озарбайжон ва Грузия билан Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича юкларнинг транзит вақтини қисқартириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Бир йил давомида ўрта йўлакдан ўтишнинг умумий вақти 2 баробарга қисқарди.
“Қозоғистон Ҳукумати мамлакатнинг транспорт-логистика салоҳиятини максимал даражада ошириш ниятида. Биз қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Биз ўз томонимиздан бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиб, барқарор ва башорат қилинадиган сармоявий муҳитни кафолатлаймиз”, – деди Олжас Бектенов.