Европа литий гидроксид ишлаб чиқаришни бошлайди
ASTANA. Kazinform - Германияда Европадаги биринчи литийни қайта ишлаш заводи очилди. У электромобиль аккумуляторлари учун зарур бўлган литий гидроксидни ишлаб чиқаради, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.
AMG Lithium компанияси Германияда Европадаги биринчи литий гидроксидни қайта ишлаш заводини очди. Унинг қурилишига икки йил вақт ва 140 миллион евродан сал кўпроқ маблағ кетган.
Литий электр автомобиль аккумуляторларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий элемент ҳисобланади.
Завод хом ашёнинг катта қисмини Бразилиядан олади ва кейин литийни аккумуляторли литий гидроксидга айлантиради.
Германиядаги заводнинг йилига 20 минг тонна литий гидроксид ишлаб чиқариши кутилмоқда, бу ярим миллион электромобиль учун етарли.
Заводни ишга туширишдан кўзланган мақсадлардан бири - Европа давлатларининг ташқи таъминот манбаларига қарамлигини камайтиришдир. Келгусида Европада қазиб олинган литий ҳам шу ерда қайта ишланади.