Европа лигаси: “Тобол” бугун Словакиянинг «Ружемберок» жамоаси билан учрашади

Футбол
Фото: Prosports.kz

ASTANА. Кazinform - Бугун, 11 июль куни Қостанайнинг “Тобол” жамоаси футбол бўйича Европа лигасининг биринчи саралаш босқичи доирасида Словакиянинг «Ружемберок» жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Астана вақти билан соат 22:00да бошланади ва «Sport Plus Qazaqstan» ва "Ел Арна" телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

«Ружемберок» 2005-2006 йилги мавсумда Словакия чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Ўша йили мамлакат кубогини қўлга киритган бўлса, ўтган йили бу муваффақиятни яна бир бор такрорлади. «Ружемберок» еврокубокларда етти марта майдонга тушган. 2006 йилда Чемпионлар лигасининг учинчи саралаш босқичига, 2017 йилда эса Европа лигасига чиқди.

Бу жамоа асосан словакиялик футболчилардан иборат. Улар орасида Самюэль Лавринчик, Мартин Хриен ва дарвозабон Томас Фрювальд каби тажрибали футболчилар бор.

Ҳимоя чизиғида ўз вақтида Португалиянинг "Бенфика"си шарафини ҳимоя қилган Мартин Хриен яшил майдонга тушса, ҳужумда асосан Штефан Герецга ишонч билдирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ордабаси” Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичида Молдованинг “Петрокуб” жамоаси билан дуранг ўйнаганди.

Сўнгги хабарлар