Европа Лигаси: «Барселона» «Манчестер Юнайтед»га ютқазди

None
ASTANA. Kazinform – UEFA Европа лигасининг 1/8 финалига чиққан саккизта жамоа аниқланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Мухлислар 23 февральдан 24 февральга ўтар кечаси Европа Лигаси 1/16 финал учрашувини томоша қилишди.

Улар орасида «Барселона» (Испания) – «Манчестер Юнайтед» (Англия) учрашувига мухлислар алоҳида этибор қаратишди. Европа қитъасининг етакчи клублари бу йил Европа Лигасида қатнашиши керак.

Икки жамоа ўртасидаги илк учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Англияда бўлиб ўтган ўйинда «Барселона»дан Роберт Левандовски 18 дақиқада пеналтини ўтказиб юбормади. Инглиз клубидан Фред 47 дақиқада, 73 дақиқада Антони иккита гол билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» рақиб устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, «Ювентус», «Спортинг Лиссабон», «Севилья», «Байер», «Шахтер Донецк», «Унион Берлин», «Рома» жамоалари чорак финалга ўтишган.

Фото: GETTY IMAGES

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram