Европа қозоқлари ўртасидаги футбол ўйинида 13 та жамоа ўзаро куч синашди

None
None
PARIS. Кazinform - Парижда Европа қозоқлари қурултойида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди, дея хабар беради Кazinform.

Тадбирда Қозоғистон Республикасининг Франциядаги Элчихонаси ва Франциядаги қозоқ-турк жамияти, «Ватандошлар жамғармаси» нотижорат аксиядорлик жамияти иштирок этди.

Қурултойнинг расмий очилиши Европа давлатлари ва Қозоғистон жамоалари ўртасидаги футбол ўйини билан бошланди.

Тўққиз мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган 13 та жамоа ўзаро куч синашди.

Жумладан, Париждан 4 та, Берлиндан 1 та, Кёлндан 1 та, Мюнхендан 1 та, Венадан 1 та, Туркиядан 1 та, Қозоғистондан 3 та, Нидерландиядан 1 та жамоа футбол майдонида тўқнаш келди.

Очилиш маросимида Garges-Les-Gonessе шаҳри мэри Benoit Jimenez ва «Ватандошлар жамғармаси» нотижорат АЖ президенти Абзал Сапарбекули сўзга чиқиб, ҳар бир жамоага омад тилади.

Ўйин давомида Қозоғистоннинг «Алмати» жамоаси ва «Париж-1» жамоалари финалга чиқди ҳамда мусобақа якунида «Алмати» жамоаси ғалаба қозонди.


Сўнгги хабарлар