Европа комиссияси Шенген визасини олиш жараёнини рақамлаштиради

«Европа комиссияси Шенген визасини олиш жараёнини рақамлаштиришни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, виза стикерини алмаштириш ва Европа онлайн виза платформаси орқали масофавий мурожаат қилиш имкониятини жорий этиш режалаштирилмоқда. Янги пакт 2025 йилгача виза тартибини тўлиқ рақамлаштиришни мақсад қилган», — дейилади баёнотда.
ЕК маълумотларига кўра, бу қарор «Шенген келишувига эга бўлган бошқа давлатдан виза сотиб олишни талаб қилмайди, бу эса аризачига ҳақиқий борадиган давлатдан эмас, балки имкон қадар тезроқ виза олишни таклиф қилади. Бу виза эгасининг вақтини ва пулини тежайди».
«Виза жараёнини рақамлаштириш қалбаки ёрлиқлар, фирибгарлик ва ўғирлик билан боғлиқ потенциал хавфларни ҳам камайтиради. Шу билан бирга, бу қадам Европа Иттифоқининг давлат хизматларини модернизация ва рақамлаштиришни рағбатлантириш бўйича позициясига мос келади», — дейилади хабарда.
Европа Комиссиясининг бу таклифи Европарламент ва Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак.
«Кейин аъзо давлатлар умумий онлайн виза платформасига ўтишлари учун 5 йил керак бўлади. Платформа 2024 йилда ишлаб чиқилади ва 2026 йилда ишга туширилиши мумкин. Беш йиллик ўтиш даврини инобатга олган ҳолда, барча аъзо давлатлар ундан 2031 йилда фойдаланишлари мумкин бўлади», - дейилади ЕК хабарида.