Европа комиссияси Россия билан соддалаштирилган виза режимини бекор қилди

None
BRUSSELS. Kazinform – Энди россияликлар учун Шенген визасини олиш узоқроқ, қимматроқ ва мураккаб жараёнга айланади, дея хабар бермоқда Kazinform Perildга таяниб.

Европа комиссияси 6 сентябр, сешанба куни Россиянинг барча фуқаролари учун соддалаштирилган виза режимининг тўхтатилишини қўллаб-қувватлади.

Қайд этилишича, бундай чоралар Украина атрофидаги вазият ҳал этилмагунча амал қилади.

Еврокомиссия вакилларининг тушунтиришича, Россия фуқаролари энди Европа Иттифоқига имтиёзли кириш ҳуқуқидан фойдалана олмайдилар ва узоқроқ, қимматроқ ва мураккаб виза жараёнига дуч келишади.

Шу билан бирга, департаментнинг таъкидлашича, Россия билан соддалаштирилган виза режимини тўхтатиб туришни маъқуллаш учун Европа кенгаши Еврокомиссиянинг тегишли таклифини қўллаб-қувватлаши керак.

Агар Европа Кенгаши визани соддалаштиришни тўхтатиб туришни маъқулласа, виза тўлови 35 евродан 80 еврога кўтарилади, сўровларни кўриб чиқиш муддати 10-15 кундан 45 кунгача оширилади, шунингдек, кўп марталик Шенген визасини бериш учун қатъий қоидалар жорий қилинади.

Янги виза чекловлари 12 сентябрдан кучга кириши кутилмоқда.

Фото: savoryandpartners.com

Сўнгги хабарлар