Европа комиссияси раҳбари Киевга ташриф буюради

BRUSSELS. Kazinform - Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен бугун Украина пойтахтига ташриф буюради, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

В. Ляйен ўзининг Тwitterдаги саҳифасида жума куни эрталаб Киев шаҳрига жўнаб кетаётганини ёзди. Ижтимоий тармоқдаги постга Европа делегациясининг темир йўл перронида тушган суратини илова қилди.

Шунингдек, ЕИ олий ижроия органи раҳбарига Европа Иттифоқининг халқаро ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жосеп Боррель ҳамроҳлик қилади.

Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакиллари Украина президенти В.Зеленский билан шахсан учрашиши кутилмоқда.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар