Европа Комиссияси Booking компаниясига Etraveliни сотиб олишга рухсат бермади
Кеча Европа Иттифоқининг монополияга қарши идоралари Booking Holdingsнинг Швециянинг Etraveli гуруҳини сотиб олишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради

Битим қиймати 630 миллион еврога баҳоланган.
“У тўсиб қўйилди, чунки бу компаниянинг меҳмонхона ва турларни брон қилиш бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаган бўлар эди”, — дейилади Европа комиссияси баёнотида.
Booking, авиачипталарни брон қилиш саҳифасида рақобатчиларнинг таклифларини кўрсатишга ваъда берди.
Бу саёҳатчиларга чипта сотиб олгандан кейин кўринади.
“Бироқ, рақобатчиларни танлаш ва фарқлаш етарли даражада шаффоф бўлмаган”, - деди Адлия бўйича Европа комиссари Дидье Рейндерс.
Booking 2021 йил ноябрь ойида Gotogate, Mytrip ва Flightnetwork каби авиачипталарни сотиш хизматларига эгалик қилувчи Etraveliни сотиб олишини эълон қилди.
Европа Комиссияси ушбу келишувга эътибор қаратди ва тергов бошлади.
Натижада, Европа бозорида Bookingнинг кучайиши рақобатни чеклаши ва нархларнинг ошишига олиб келиши мумкинлиги аниқланди.
Шунингдек, Европа Комиссияси Booking монополияга қарши органлар таҳдидини юмшатиш учун зарур чораларни таклиф қилмаганини таъкидлади.