Европа Комиссия ходимларига TikTokдан фойдаланиш тақиқланди

None
ASTANA. Kazinform – Европа Комиссияси ўз ходимларига корпоратив телефон ва гаджетлардан, шунингдек иш дастурлари бўлган индивидуал қурилмалардан хитойлик техник тармоғини ўчиришни буюрди. Бундай ечим Европа Комиссиясининг кибер хавфсизлиги қоидаларини қабул қилиши билан боғлиқ, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Европа Иттифоқи ижроия ҳокимияти ходимларига 15 мартгача TikTokни ўз қурилмаларидан ўчириш учун вақт берилди.

Ички нарх-наво бўйича Европа комиссари Тьерри Бретон: «Европа комиссияси ҳамкасбларимиз ва биз ҳамкор бўлган ҳар бир кишининг киберхавфсизлигидан хавотирда. Қарор киберхавфсизлик учун қабул қилинган», – деди.

TikTok вакилининг Европа ОАВ томонидан тарқатилган баёнотида эса компания бундай қароридан афсусда экани ва бу «хато ва нотўғри қарашларга асосланган»лиги ёзилган.

Кейинги ойларда TikTok Ғарб эътиборини тортди. Улар Хитой расмийлари TikTok фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларидан фойдаланиши мумкинлигидан қўрқишади.

АҚШда бу дастурни федерал ҳукумат қурилмаларида ишлатиш тақиқланган. Айрим америкалик қонунчилар эса мамлакатда TikTok ишини бутунлай тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram