Европа кенгаши раҳбари Киевга етиб келди

BRUSSELS. Kazinform - Бугун Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель Украина пойтахтига етиб келди ва президент Владимир Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бугун Киевда. Эркин ва демократик Европанинг қоқ марказида», — деб ёзди Шарль Мишель Тwitterдаги саҳифасида.



У ўз хабарини темир йўл вокзалида Украина Бош вазирининг Европа ишлари ва Евро-Атлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Ольга Стефанишина томонидан кутиб олинган фотосурати билан бирга жойлаштирди.

Чоршанба куни Европа кенгаши раҳбари В.Зеленский билан учрашиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европарламент президенти Роберта Метсола, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррель Украинага ташриф буюрган эди.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар