Европа Иттифоқининг Олий хавфсизлик вакили Қозоғистонга ташриф буюради
Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокидаги брифингда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жожеп Боррел 16-17 ноябр кунлари Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлади. Ташриф доирасида Жозеп Боррелнинг Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ва давлат раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлари режалаштирилган», — дея таъкидлади вазирлик расмий вакили.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар давомида томонлар кун тартибидаги долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилади. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Фото: dknews.kz
Муаллиф: Алихан Асқар