Европа Иттифоқининг бир қанча мамлакатларида рекорд даражадаги иссиқлик қайд этилди

BRÚSSEL. Kazinform – Европанинг жанубий давлатларида аномал юқори ҳаво ҳарорати қайд этиляпти. Италия, Испания ва Францияда жазирама рекорд даражага яқинлашяпти. Европа синоптиклари жазирама бу ҳафта ҳам давом этиши мумкинлигидан огоҳлантиради, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Жазирама туфайли Италиянинг 16 та шаҳри учун яқин кунларда «қизил код» эълон қилинди. Булар Бари, Болонья, Кальяри, Кампобассо, Катания, Чивитавеккья, Флоренция, Фрозиноне, Латина, Мессина, Палермо, Перуджа, Пескара, Риети, Рим ва Витербо.

Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий аҳолини соғлиқ учун мумкин бўлган салбий таъсирлардан огоҳлантиради. 11:00 дан 18:00 гача иложи борича ташқарида камроқ юриш тавсия этилади.

Яқин кунларда Римда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади, сешанба куни эса 42 даражага етади. Сицилия ва Сардинияда 48 даражадан юқори ҳарорат кутиляпти.

Испанияда ҳам иссиқ. Мамлакат жанубидаги Севилья ва Кордова каби шаҳарларда 40 даража ҳарорат кузатилмоқда. Бугун энг юқори ҳарорат кутилмоқда. Термометр 42 даражагача, баъзи жойларда эса, эҳтимол, 44 даражагача кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши бу ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб бўлиши мумкин.

Испаниянинг Ла-Пальма оролида қурғоқчилик туфайли катта ўрмон ёнғини содир бўлди. Расмийлар вазият назорат остига олингани ҳақида хабар берди. Бироқ ёнғин 4,6 минг гектарга яқин майдон кулга айланган. 4,2 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Ёнғинни ўчириш учун юзлаб ўт ўчирувчилар ва ўнта ўт ўчириш самолётлари жўнатилди. Кейинги кунларда Ла-Пальмада ҳаво ҳарорати яна кўтарилади.

Франциянинг жанубида ёз айниқса иссиқ. Расмийлар яқин кунларда Ницца атрофидаги минтақа учун «тўқ сариқ код»ни эълон қилди. Авиньонда 40 даражага етиши мумкин бўлган юқори ҳароратлар кутиляпти.

Грецияда ҳаво жуда иссиқ бўляпти. Афинада 40 даража иссиқ бошланди. Акрополь каби диққатга сазовор жойлар иссиқ об-ҳаво туфайли эртароқ ёпилади. Жисмоний жиҳатдан қийин касблар вакилларига жазираманинг «чўққи вақти»да кундузи соат 12 дан 17 гача ишлаш тақиқланади.

Фессалии минтақасида Греция метеорология институти «қизил хавфли код»ни эълон қилди. Грециянинг кўп қисми «тўқ сариқ код»га эга.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Сўнгги хабарлар