Европа Иттифоқига ўз армияси керак - Италия ташқи ишлар вазири

Европа Иттифоқи тинчликпарвар миссияларни амалга ошириш ва можароларнинг олдини олиш учун ўзининг ягона қуролли кучларини яратиши керак, деди Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни 7 январь, якшанба куни La Stampa нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, ўз армиясини яратиш “Европанинг самарали ташқи сиёсатини олиб боришнинг асосий шартидир”. “АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия каби кучли ўйинчилар ишлаётган, инқирозлар Яқин Шарқдан Ҳинд-Тинч океани минтақасига тарқаладиган дунёда фақат мавжуд бўлган нарсагина Италия, Германия, Франция ёки Словения фуқароларини, Европа Иттифоқини ҳимоя қилиши мумкин”, - дея таъкидлади Таяни.
Антонио Таяни, шунингдек, Европа давлатлари ўртасида мудофаа соҳасида яқин ҳамкорлик ўзи раҳбарлик қилаётган “Олға, Италия” (Forza Italia) партияси учун устувор вазифа эканини таъкидлади.