Европа Иттифоқида терроризмга қарши кураш бўйича янги мувофиқлаштирувчи тайинланди
ASTANА. Кazinform - Нидерландиялик дипломат Бартьян Вегтер Европа Иттифоқининг терроризмга қарши кураш мувофиқлаштирувчиси (EU Counter-Terrorism Coordinator)этиб тайинланди.

Унинг беш йиллик ваколати 2024 йил 1 мартдан бошланади. Б.Вегтер ушбу лавозимда 2021 йил октябрь ойидан бери ишлаб келаётган Илкку Салми ўрнини эгаллади.
2004 йил 11 мартда Мадриддаги терактлардан сўнг Европа Кенгаши Европа Иттифоқининг терроризмга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчиси лавозимини ташкил этишга қарор қилди. Европа Иттифоқининг терроризмга қарши кураш мувофиқлаштирувчиси Европа Иттифоқи доирасида терроризмга қарши кураш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, терроризмга қарши кураш стратегиясини амалга ошириш ва баҳолашни таъминлаш, терроризмга қарши курашнинг ички ва ташқи жиҳатларини интеграциялаш ҳамда Европа Иттифоқи ва учинчи томонлар ўртасидаги алоқани яхшилаш учун жавобгардир.
Бартьян Вегтер - Нидерландия Қироллигининг НАТОдаги Доимий Ваколатхонасида Мухтор вазир лавозимида ишлаган катта дипломат. Лейден университети ва Европа коллежини тамомлаган Б.Вегтер ўзининг 25 йиллик дипломатик фаолияти давомида кўп томонлама сиёсат ва хавфсизлик соҳасида турли лавозимларда ишлаган.