09:41, 04 Апрель 2022 | GMT +5
Европа Иттифоқида инфляция 7,5 фоизга ошди
BRUSSELS. Кazinform - Европа Иттифоқининг Евростат статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2022 йил март ойида Евроҳудудда йиллик инфляция 7,5 фоизгача ўсди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Евроҳудудда март ойида инфляция 2022 йил февралига нисбатан ўсди ва бу 5,9 фоизни ташкил этди.
Евроҳудуддаги инфляциянинг асосий таркибий қисмларини ҳисобга олган ҳолда, март ойида энергия нархларининг ўсиш суръати йиллик кўрсаткичларда энг юқори бўлиши кутилмоқда. Февралда 32,0% ва март ойида 44,7% бўлди. Кейинги ўсиш озиқ-овқат, алкогол ва тамаки маҳсулотлари (март – 5,0%, феврал – 4,2%), саноат товарлари ва хизматларда кузатилди.
Евроҳудудга Бельгия, Германия, Эстония, Ирландия, Греция, Испания, Франция, Италия, Кипр, Латвия, Литва, Люксембург, Мальта, Нидерландия, Австрия, Португалия, Словения, Словакия ва Финляндия киради.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков